Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 апрель ҳолатига 2475,9 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-март ойларида 11,0 минг кишига ёки 0,4 %га ўсган.
2018 йилнинг январь-март ойларида 10,1 минг бола туғилгани қайд этилган бўлиб, мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 16,6 промиллени ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 0,9 га (2017 йилнинг мос даврида - 15,7 промилле бўлган) ўсди.
2018 йилнинг январь-март ойларида 4,3 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, шундан 143 нафарини 1 ёшгача вафот этган болалар сонига тўғри келмоқда. Ўлим коэффициенти 7,0 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 га ўсди (2017 йилнинг мос даврида - 6,9 промилле бўлган).
Пойтахт аҳолисининг табиий ўсиши 5,8 минг кишини ташкил этиб ва 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 га ўсиши (2017 йилнинг мос даврида 5,2 минг киши бўлган) кузатилди.
ФҲДЁ органларида 2018 йилнинг январь-март ойларида 3,1 мингта никоҳ ва 1,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди. 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 5,0 промиллени ташкил қилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 га ўсди (2017 йилнинг мос даврида - 4,9 промилле бўлган). Никоҳдан ажралиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 1,6 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгаришсиз (2017 йилнинг мос даврида 1,6 промилле бўлган) қолди.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди