Unison Group компанияси Миллий банк қошидаги Экспортни қўллаб-қувватлаш фонди кўмагида Грецияга консерваланган палов жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
«Фонд томонидан март ойи ўрталарида Food Expo Greece-2018 халқаро кўргазмасида 20 нафардан ортиқ тадбиркорнинг иштироки ташкилланди. Кўргазмага ташриф буюрганларда консерваланган палов катта қизиқиш уйғотди. Ҳозирда Грециянинг Molon Lave компанияси билан мазкур маҳсулотни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», — деди Миллий банк валюта операциялари департаменти директори Жаҳонгир Мустафоев.
Unison Group биринчи босқичда 50 минг долларлик палов экспорт қилади. Маҳсулот етказиб бериш шу йил май ойида бошланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда