Фото: «President.uz»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2018 йил 23 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган, дейилади Президент матбуот котиби Комил Алламжонов хабарида.
Президентларнинг пойтахтдаги Махтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.
Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?