10:26 / 23.04.2018
6 838

Туркманистон президентининг давлатимизга ташрифи тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда

Туркманистон президентининг давлатимизга ташрифи тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда
Скриншот: «O‘zbekiston 24»
Бугун, 23 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрди. Мазкур ташриф Президентнинг Facebook’даги саҳифасида тўғридан-тўғри транслаяция қилинмоқда.

Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган.

Президентларнинг пойтахтдаги Maxтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.

Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Опубликовано Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Воскресенье, 22 апреля 2018 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туркманистон президентининг давлатимизга ташрифи тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда