Туркия пойтахтида ишбилармон кишиларнинг “EcoAvrasya” жамоатчилик бирлашмаси томонидан таъсис этилган “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотининг дастлабки лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тарзда ташкил этилган маросимда ушбу давлат Президенти Р. Эрдоганнинг мафкура бўйича маслаҳатчиси Ёлчин Топчи, фан, саноат ва технологиялар вазири Фарук Озли, Туркия парламенти аъзолари, хорижий давлатлар, Анқарада аккредитациядан ўтказилган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбирга “EcoAvrasya” раиси Ҳикмет Эрен модераторлик қилди.
Х. Эрен ўз нутқида қайд этиб ўтганидек, мазкур бирлашма 2012 йилдан буён “Турк халқлари олдидаги хизматлари учун” танловини ўтказиб келади. Унда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган таниқли сиёсатчилар ва иқтисодиёт арбоблари мукофотланиб келинади.
“Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танлови эса илк бор таъсис этилди. Мазкур юксак мукофот тақдим этилиши Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатларни равнақ топтиришга сезиларли ҳисса қўшган шахслар ва институтларга кўрсатилган катта ҳурмат ҳамда эҳтиром намунаси ҳисобланади.
“EcoAvrasya” уюшмаси бошқаруви кенгаши “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танловининг асосий номинацияси ғолиблиги учун турли номзодларни ўрганиб чиқди ва уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга беришга қарор қилди. Юксак мукофот давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ва нафақат республика, балки кенг минтақани ўзгартираётган, материкда иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришнинг асосий омилига айланган чуқур ҳамда жадал ислоҳотлар учун берилди.
Х. Эрен Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон, Россия, Хитой, Жанубик Корея, Туркия билан ўзаро алоқаларда мисли кўрилмаган ўсишга эришганини алоҳида эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, комиссия аъзолари Ўзбекистонда мазкур йўналишда қўйилаётган тарихий қадамларни катта завқ-шавқ билан кузатиб боришди ва биринчи мукофотни ушбу давлат етакчисига топширишга аҳд қилишди.
Уюшма раҳбарининг айтишича, бу борадаги қарор бир овоздан қабул қилинган.
Ушбу ташкилот бошқаруви кенгаши ва унинг барча аъзолари номидан Х.Эрен Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини саҳнага чақирди ҳамда мукофотни давлат раҳбарига бутун Евроосиё жамоатчилиги олдидаги мисли кўрилмаган ва тарихий хизматлари белгиси сифатида топширишни сўраган ҳолда тантанали равишда тақдим этди, дейилади “Жаҳон” АА хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда