20:39 / 30.04.2018
5 127

1 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

1 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-15, кундузи 21-23 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-17, кундузи 20-25, айрим жойларда 28 даражагача иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23, баъзи жойларда 25 даражагача иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?