20:30 / 18.05.2018
4 620

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» учинчи «Dreamliner» самолётини қабул қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» учинчи «Dreamliner» самолётини қабул қилди
Фото: «МАК»
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг авиапарки навбатдаги янги авлод самолёти — «Boeing-787 Dreamliner» билан тўлдирилди, деб хабар берди МАК ахборот хизмати.

Ҳаво лайнерини Ўзбекистонга Миллий авиакомпания экипажи: МАК учув-услубий бўлими бош учувчи-йўриқчиси Иосиф Зак, «Boeing-787» учувчилар отряди командир ўринбосари Шаҳзод Икромов ҳамда иккинчи учувчи Олимжон Узоқов олиб келишди.

Авиакомпаниянинг ушбу русумдаги учинчи авиалайнери МАК авиапаркида мавжуд бўлган аввалги иккита «Boeing-787 Dreamliner»дан йўловчи ўриндиқларининг сони зиёдлиги ва экипаж дам олиши учун алоҳида бўлинма ташкил этилганлиги билан фарқланади.

Икки классли компоновкада ишланган самолётнинг кенг саҳни 270 ўриндиққа (бизнес класси — 24, иқтисодиёт класси — 246) эга. Лайнернинг қулай ва кенг ўриндиқлар, янгича ёритиш ва шовқин ўтказмайдиган тизимлар, пол қопламалари ҳамда алоҳида ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар билан жиҳозланганлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчиларига парвозларини юқори даражадаги қулайликда, мароқли ўтказишларига имкон яратади.

Истиқболдаги режаларга кўра, миллий авиакомпания парки 2020 йилга қадар ушбу русумдаги олтита самолётга эга бўлади.

Янги «Dreamliner» авиакомпаниянинг парвозлар жадвалига киритилган бўлиб, узоқ масофалардаги қатновларда эксплуатация қилиниши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учинчи «Dreamliner» самолётини қабул қилди