14:06 / 01.06.2018
5 923

Президент: «Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман»

Президент: «Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман»
29 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман. Кимга керак пахта? Корхонага керак. Қайси корхона? Қайта ишлайдиган. Ўзини одамлари, ўзи бориб, пул тўласин, ўзи йиғсин. Абдулла Неъматович, сизга бир ой муддат. Ўтган йили қанча қийналдик. Бутун дунё ҳозир болалар меҳнати деб, ўзимизни ўзимиз аҳмоқ қилиб юрганмиз. Қаерга бормасак, болалар меҳнати. Ундан 2-3 миллиард фойдами, ёки ундан кўра обрўни, сиёсатимизни жойига қўйиш керакми. Шунинг учун бир ой муҳлат, ўтган йилги тажрибани қўллаш лозим. Ҳеч қандай, биронта болалар меҳнати, мажбурий меҳнат керак эмас. Мана қанча тўқимачилик комбинатларимиз бор, ўзлари бориб, ўзини пахтасини ўзи териб олаверсин.

Мана кластер қиляпмиз, оғир дамлардан ўтиб олишимиз керак. Ҳозир бизга дўстлар ҳам кўп, лекин душманларимиз ҳам кўп. Айтмоқдаманку, ҳар куни битта мақола чиқяпти. Тошкент ҳеч қаерга бормайди, Тошкентнинг ўзини йўли бор!», – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган Kun.uz нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент: «Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман»