09:26 / 06.06.2018
5 279

ИИВ паспорт олиш учун электрон навбатга ёзилиш ҳақида маълумот берди

ИИВ паспорт олиш учун электрон навбатга ёзилиш ҳақида маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан аҳолини биометрик паспорт билан таъминлаш муддати 2018 йил 1 июль этиб белгиланганлиги сабабли, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари сўралган.

Бундан ташқари, dpm.uz янгиланган веб-сайтида биометрик ҳужжат олиш учун ариза анкеталарни тўлдириш, анкетани юклаш, электрон талабномани ҳолатини кузатиш, биометрик ҳужжат олиш учун квитанция генерация қилиш ҳамда биометрик ҳужжат олиш учун электрон навбатга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспорт ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун давлат божини “CLICK” электрон тизими орқали тўлашнинг 3 та усули ҳақидаги маълумотлар ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқаросини турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш, Электрон манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизматлари ишга тушганлиги тўғрисидаги маълумотлар саҳифага жойлаштирилган.

«Telegram» ижтимоий тармоғидаги @PassportInfoUz ботида зарур бўладиган ариза, бланклар ҳамда бошқа зарурий ҳужжатлар рўйхатини олиш имкони мавжуд.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ИИВ паспорт олиш учун электрон навбатга ёзилиш ҳақида маълумот берди