19:00 / 11.06.2018
6 101

Рамазон ҳайити куни расман маълум қилинди

Рамазон ҳайити куни расман маълум қилинди
Ўзбекистонда Ийд ал-Фитр — Рамазон ҳайити байрами 15 июнь, жума куни нишонланади. Бугун, 11 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорини имзолаган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Kun.uz»га маълумот беришича, 10 июнь куни Рамазон ҳайити кунини белгилаш учун Марказий Осиё мамлакатлари диний идоралари фатво бўлими раҳбарлари (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийлари, исломшунос ва диншунос олимлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти олимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтган ва якунда астроном олимларнинг ой тўлиши билан боғлиқ хулосалари ўрганиб чиқилиб, бу муддат 29 кунни ташкил этаётгани тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тавсия тақдим этилган.

«Халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми бўлган, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини яққол ифода этадиган Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнь жума кунига тўғри келиши ҳақидаги қабул қилган қарорини инобатга олиб, ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–5290-сонли фармонига мувофиқ 2018 йил 15-17 июнь кунлари - Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлансин», дейилган ҳужжат матнида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рамазон ҳайити куни расман маълум қилинди