00:09 / 15.06.2018
5 338

Ўзбекистон "дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингида 5-ўринда

Ўзбекистон "дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингида 5-ўринда
Гэллап (Gallup) Халқаро тадқиқот маркази хавфсизлик бўйича ўтказган навбатдаги сўрови натижаларини эълон қилди.

Бу ҳақда хабар қилган bbc.comга кўра, “Глобал қонун ва тартиб” (Global Law and Order) сўровида қатнашган шахслардан тунда кўчада юрганда ўзларини хавфдан холи ҳис қилишлари ёки йўқлиги ҳамда жиноят қурбони бўлган-бўлмаганликлари ҳақида сўралган.

Сўров натижаларига кўра, Сингапур дунёдаги энг хавфсиз давлатдир. Энг хавфли давлат эса, Венесуэла эканлиги аниқланган.

Сўровда 142 давлат ва ҳудудда яшовчи 148 минг одам иштирок этган. Қатнашувчилардан маҳаллий полицияга бўлган ишонч, тундаги хавфсизлик, ўғрилик ҳамда охирги 12 ой ичида содир бўлган талончилик ҳақида сўралган.

Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз 5-давлат деб топилган. Ўзбекистондан олдинги ўринларда Сингапур, Норвегия, Исландия ва Финляндия жой олган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон "дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингида 5-ўринда