17:27 / 19.06.2018
5 618

ТИВнинг янги жойи маълум, эски бинога эса Сенат жойлашади (фото)

ТИВнинг янги жойи маълум, эски бинога эса Сенат жойлашади (фото)
Ўзбекистон парламенти – Олий Мажлиснинг юқори палатаси – Сенат Ташқи ишлар вазирлиги биносига кўчмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги эса, Халқ банкининг бош қароргоҳи (Тошкент шаҳри ҳокимиятининг собиқ биноси)га жойлашади. Бу маълумот «Kun.uz» манбаси томонидан тасдиқланган.

Бундан аввал, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бошқа жойга кўчаётгани муносабати билан унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва асосий веб-саҳифасида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

«Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбаларида (веб-саҳифа, Facebook’даги саҳифа, YouTube’даги канал) узилишлар бўлиши мумкин. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», - дейилади ТИВ хабарида.

Шундан кейин Ташқи ишлар вазирлиги Мустақиллик майдонидаги Молия вазирлиги биносига кўчиши, Ташқи ишлар вазирлигининг ҳозирги биносига эса Сенат жойлашиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Энди бу хабарларнинг иккинчи қисми ҳақиқат бўлиб чиқди.

Маълумот учун, айни вақтда Сенатнинг ҳозирги биноси президентнинг вақтинчалик қароргоҳига айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ТИВнинг янги жойи маълум, эски бинога эса Сенат жойлашади (фото)