13:07 / 05.07.2018
13 466

Диққат! Ўзбекистонга жуда ҳам иссиқ бўлган об-ҳаво келиши кутилмоқда

Диққат! Ўзбекистонга жуда ҳам иссиқ бўлган об-ҳаво келиши кутилмоқда
Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди "Соф" нашри.

"7-10 июль кунлари Республика ҳудудида ғайритабиий иссиқ об-ҳаво келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача ҳаво ҳароратидан 5 - 7 даража иссиқ бўлади”, - дейилган хабарда.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво 44-45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Гармсил шамоли бўлиши мумкин.

Иссиқ ҳарорат туфайли Тожикистон ва Қирғизистон республикасига яқин бўлган тоғли ҳудудларда сел оқими келиш эҳтимоли бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Диққат! Ўзбекистонга жуда ҳам иссиқ бўлган об-ҳаво келиши кутилмоқда