17:09 / 11.07.2018
9 217

Рекорд янгиланди: Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрида жазирама иссиқнинг энг баланд даражаси қайд этилди

Рекорд янгиланди: Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрида жазирама иссиқнинг энг баланд даражаси қайд этилди
Ўздигромет маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг учта шаҳрида метеорологик кузатувлар тарихида иссиқлик даражасининг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди. Бу ҳақда «Ҳордиқ» нашри хабар берди.

9 июль куни Нукус шаҳрида +43, 6 даража иссиклик қайд этилди, бу 2010 йилдаги кўрсаткичдан (+41,3) 2,3 даража юқори.

Урганч шаҳрида ҳаво ҳарорати +44,2 даража иссиқ бўлди, бу ҳам 2010 йилдаги энг иссиқ ҳаво кўрсаткичидан 2,7 даража юқоридир (+41,5).

Наманганда ҳам ҳаво ҳарорати рекорд даражада кўтарилган бўлиб, +42,4 гача иссиқ бўлган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичдан (+41,0) 2,4 даража юқори.

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этмоқда. Эҳтимол, бу рекорд кўрсакичлар ҳам янгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рекорд янгиланди: Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрида жазирама иссиқнинг энг баланд даражаси қайд этилди