11:28 / 18.07.2018
7 051

Ўзбекистонда яна 7 та туман ИИБ бошлиқлари алмаштирилди

Ўзбекистонда яна 7 та туман ИИБ бошлиқлари алмаштирилди
Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ расмий сайтида хабар қилинган.

Подполковник Саиданвар Саидаълоев ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғига подполковник Баҳром Шерғозиев янги раҳбар бўлган, Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини подполковник Аваз Муратов, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини капитан Ҳожиакбар Абдуллаев эгаллаган.

Шунингдек, республика бўйлаб яна 7 та туманда ИИБ бошлиғи ўзгарган:

Подполковник Дилмурод Ихволдинов Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Подполковник Азизбек Исламов Андижон вилояти, Пахтаобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Майор Мансурбек Алиханов Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Капитан Ўктам Асқаров Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Подполковник Дилшоджон Умаров Қашқадарё вилояти, Нишон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Подполковник Зокир Суванқулов Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Подполковник Шуҳрат Абдужаббаров Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи.

Бундан аввалроқ Фарғона вилоятининг 5 та туманида ва бир шаҳрида ИИБнинг янги бошлиқлари тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда яна 7 та туман ИИБ бошлиқлари алмаштирилди