13:30 / 23.07.2018
6 100

Ўзбекистонда 25-28 июль кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистонда 25-28 июль кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди
Республика Гидрометереология маркази июль ойи охирига мўлжалланган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълумотларга кўра, 25-28 июль кунлари республикада ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Баъзи жойларда ҳарорат 31 даражагача тушади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари
да кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. 25 июль кечаси ҳарорат 20-25 даража иссиқ, 26-28 июль кунлари 17-22 даража илиқ, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. 25 июль куни кечаси ҳарорат 23-28 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ, 26-28 июль кунлари кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб секундига 7-12 метрни ташкил этади, 25 июль куни 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Республикада сўнгги ҳафталар ичида аномал иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда.

ФВВ хавфсизлик чораларини кўришни, кўп миқдорда ичимлик суви истеъмол қилишни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтиришни сўраганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 25-28 июль кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди