Тошкентдаги Дипломатия университети ректори вазифасидан озод этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги Дипломатия университети ректори вазифасидан озод этилди

Узбекистон 30-11-2014, 20:34 4 582
Тошкентдаги Дипломатия университети ректори вазифасидан озод этилди

Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Нодир Жумаев лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.

Нодир Жумаев 2012 йил июлидан бери ЖИДУга ректорлик қилиб келаётган эди. «Газета.uz»нинг қайд этишича, бунгача у Тошкент Давлат иқтисодиёт университетига раҳбарлик қилган.

Нодир Жумаев қайси лавозимга ўтказилгани, ЖИДУга энди ким ректорлик қилишига аниқлик киритилмаган.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.