Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди

Узбекистон 27-12-2014, 11:11 3 247
Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди

Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, шунингдек, ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болалар жамият ва давлатнинг доимий ғамхўрлиги ва еътиборидадир. Дарҳақиқат, бундай езгу ишларнинг бир намунаси сифатида ҳар йили аньанавий равишда Президент арчаси байрам тадбирларида болажонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Президент совғаси тантанали равишда топширилади.


Халқ таьлими вазирлиги томонидан жорий йилда 11 минг дона Президент совғалари тайёрланиб, мазкур соғалар Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари, “SOS” – болалар маҳалласи, Гўдаклар уйи, оилавий болалар уйи, Мурувват уйлари болаларига, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фарзандларига берилади.




Совғалар 12 номдаги ўқув қуроллари ва 14 хил ширинликлардан иборат бўлиб, болажонларга ҳақиқий байрам қувончини улашади.Президент совғалари шу йилнинг 24-25-декабр кунлари республиканинг 9 та вилоятига “Ўзбекистон ҳаво ёллари” Миллий авиакомпанияси орқали жўнатилди. Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларига 26-декабр куни автотранспортда юборилди.Совғалар шу йилнинг 29-декабр куни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларида ўтказиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида тантанали равишда топширилади.

Манба: uzedu.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.