19:06 / 03.08.2018
5 849

Кам таъминланган оилалар қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олаётганда бошланғич бадали тўлаб берилади

Кам таъминланган оилалар қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олаётганда бошланғич бадали тўлаб берилади
Қарор лойиҳасида президентнинг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ–2639-сон ва 2017 йил 2 мартдаги ПҚ–2812-сон қарорлари билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида 2019 йилдан бошлаб кам таъминланган оилаларга уй-жойлар ажратиш таклиф этилган, деб ёзмоқда Norma.

Бунинг учун намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган икки, уч қаватли кўп квартирали уйлар ҳамда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли уйлар сирасига кирадиган арзон уй-жойларни ажратиш режалаштирилмоқда.

Кам таъминланган оилалар учун арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:

• Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликларининг республика бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар – бошланғич бадалларни тўлаш учун;
• имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити ажратиш шарти билан тижорат банкларининг маблағлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қуйидагиларни амалга оширишлари зарур:

• айрим оилаларнинг аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирларига боқимандалик муносабатида бўлиши далилларини бартараф этишга алоҳида эътибор берган ҳолда кам таъминланган оилалар рўйхатининг ижтимоий адолат тамойилларига таяниб шакллантирилишини таъминлаш;
• 2019 йилдан бошлаб ҳар йили Дастур доирасида кам таъминланган оилаларга арзон уй-жойлар ажратилишини назарда тутиш;
• 2019 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда маҳаллий бюджетларда кам таъминланган оилалар учун арзон уй-жойлар қуриш ва бошланғич бадалларни тўлаш учун маблағларни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда икки ой муддатда кам таъминланган оилаларни танлаб олиш, уларга арзон уй-жойлар тақдим этиш ва арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаши шарт.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кам таъминланган оилалар қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олаётганда бошланғич бадали тўлаб берилади