Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2018 йил 21-23 август кунлари мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Фармонда 2017 йил 28 декабрдаги Фармонида назарда тутилган 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган.
Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид мазкур Фармонда шунингдек 25 август шанбадаги дам олиш кунини 23 август пайшанба кунига кўчирилиши белгиланган эди.
Шунга кўра, 2018 йил 21–23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди