Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда ГЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон иштирокида журналистлар учун ташкил қилинган брифинг вақтида маълум қилинди.
Унда таъкидланишича, Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидаги қисмида 320 мегаваттдан ортиқ қувватга эга бўлган гидро электр станциялар қурилиши режалаштирилмоқда.
Бу объектлар икки давлат компаниялари томонидан қурилиши мумкин.
Тожикистон Президенти Ўзбекистон Президентига бу борада халқаро ташкилотлар аудитидан ўтган тайёр лойиҳалар мавжудлиги ҳақида маълумот берган.
Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия ушбу масалани кўриб чиқади.
Имомали Раҳмоннинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ушбу станцияларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун ишлатади.
Шунингдек, Ўзбекистон Тожикистоннинг Сарез кўли ичимлик сувидан биргаликда фойдаланиши мумкин.
«Мен кўп минбарларда, халқаро давраларда, хусусан БМТда ҳам кўп бор таъкидлаганман: «Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз». Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 17 км³ ҳажмдаги Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим», деган Имомали Раҳмон. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар