21:57 / 14.09.2018
4 333

Gallup: Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли мамлакатлари қаторида

Gallup: Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли мамлакатлари қаторида
Инсон хатти-ҳаракатларининг 70 фоизи ҳис-туйғуларга асосланган бўлишини биласизми? Ишсизлик, ЯИМ кўрсаткичларини баҳолаш соғлом жамиятнинг баъзи жиҳатларини аниқлашга ёрдам берса, мамлакат аҳолисининг эмоционал ҳолатига доир маълумотлар деярли йўқ. Gallup аҳолининг ижобий ва салбий ҳис-туйғуларига кўра, мамлакатларнинг бахтлилик рейтингини тақдим этди.

Gallup Global Emotions рейтингига кўра, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон аҳолиси дунёнинг энг кам салбий ҳиссиётларни бошдан кечирувчи, яъни энг бахтли мамлакатлари топ-20 рўйхатидан ўрин олди.

Салбий ҳиссиётларнинг камлиги бўйича биринчи ўринда Қирғизистон ва Тайвань келган. Иккинчи ўринда - Қозоғистон, учинчи - Эстония, тўртинчи поғонада - Ўзбекистон ва Озарбойжон.

Улардан кейинги ўринларда Россия, Польша, Мўғулистон, Швеция, Янги Зеландия, Нидерландия, Маврикия, Болгария ва Беларусь номлари қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, тадқиқот жаҳоннинг 142 мамлакати аҳолиси ўртасида ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Gallup: Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли мамлакатлари қаторида