17:34 / 16.09.2018
4 667

5 йилда 278 та намунавий меҳмонхона қуриш режалаштирилмоқда

5 йилда 278 та намунавий меҳмонхона қуриш режалаштирилмоқда
2018−2020 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида 100 та, 2021−2022 йилларда эса 178 та намунавий меҳмонхона барпо этиш таклиф этилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси намунавий меҳмонхона қуриш ташаббуси билан чиқди. Осонлаштирилган схема бўйича қурилиш учун ер, шунингдек имтиёзли кредитлар бериш орқали хусусий инвесторларни лойиҳага жалб этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда Norma.uz'га таяниб Газета.uz хабар берди.

Чунончи, 2018−2020 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида 100 та, 2021−2022 йилларда эса 178 та объектни барпо этиш таклиф этилмоқда. Қурилиш вазирлиги уларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқади. Хусусан, 8−50 хонали Туркия меҳмонхоналари тажрибаси инобатга олинади. Намунавий лойиҳалар лойиҳа-смета ҳужжатлари ва кўринишини ўзгартириш имкони берилган ҳолда инвесторларга бепул тақдим этилади.

Қурилиш учун ер электрон аукционсиз, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси раҳбарлиги остидаги махсус Республика ишчи гуруҳининг қарори асосида ажратилади. Участкалар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ергеодезкадастр давлат қўмитаси билан биргаликда белгилайдилар.

Участка олиш учун инвестор Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза беришининг ўзи кифоя. Унда қуйидагиларни кўрсатиш талаб этилади:
  • ариза берувчининг Ф.И.О., почта манзили ва (ёки) юридик шахснинг реквизитлари;
  • қурилиши режалаштирилаётган кичик меҳмонхонанинг номер фонди сони;
  • ер участкасининг жойлашган жойи ва ўлчамлари (талаб этилаётган майдонни асослаган ҳолда);
  • қурилиш ишлари бошланадиган ва якунланадиган тахминий муддатлар;
  • инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун мўлжалланаётган сумма;
  • яратиладиган янги иш ўринлари сони.

Ариза 18 кун ичида кўриб чиқилади. Бошқа ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.

Лойиҳада меҳмонхоналарни барпо этиш бўйича қуйидаги давлат-хусусий шериклик шакллари назарда тутилган:
  • соҳасини камида 20 йил ўзгартирмаслиги, кўрсаткичларни 3 та тилда (ўзбек, рус, инглиз) ўрнатиши, шунингдек туташ ҳудудни ободонлаштириши, ш. ж. яшил зоналарни барпо этиши шарти билан кичик меҳмонхоналар қуриш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бепул бериш;
  • кичик меҳмонхоналар қуриш учун ер участкалари ёки кичик меҳмонхона этиб реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун биноларни концессия (шартнома) асосида бериш;
  • бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан фаолият юритмаётган давлат меҳмонхоналари биноларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «ноль» даражали харид қийматида реализация қилиш;
  • фойдаланилмаётган давлат биноларини хусусий шерикларга ижара тўловининг «ноль» даражали ставкасида мақсадли фойдаланиш учун бериш;
  • хусусий шерикнинг мол-мулки базасида ташкил этилган кичик меҳмонхоналарни моддий-техникавий ва молиявий таъминлаш.

Кичик меҳмонхоналарни қуриш соҳасидаги давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилади.

Хусусий инвесторларга давлат-хусусий шериклик шаклига қараб қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:
  • кичик меҳмонхоналарни қуриш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
  • ташкил этиладиган ташкилот ходимлари штатини жалб қилинган ходимлар умумий сонининг камида 90%и миқдорида Ўзбекистон фуқаролари орасидан тўлдириш, уларга стажировка ўташ ҳамда малака ошириш имкониятини яратиш;
  • туристларнинг транспорт воситаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш;
  • кўрсатиладиган хизматларнинг туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар, шунингдек, экологик ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳасини техник тартибга солиш талабларига мослиги;
  • давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 5 йилда 278 та намунавий меҳмонхона қуриш режалаштирилмоқда