2018 йил 16 сентябрь куни тахминан соат 18:00 лардан бошлаб Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ишида яна узилишлар кузатилмоқда. Тармоққа тўғридан-тўғри уланиб бўлмаяпти, фойдаланувчилар анонимайзерлар ва VPN орқали боғланиш орқали сайт ҳамда иловаларга уланишмоқда.
Сентябрь ойи бошида ҳам ижтимоий тармоққа Ўзбекистондан кириб бўлмай қолган эди. 3 сентябрда юзага келган муаммо 12 сентябрга келибгина бартараф бўлганди.
Ижтимоий тармоққа киришда муаммолар пайдо бўлгач, фойдаланувчилар орасида Facebook Ўзбекистонда ёпилгани тўғрисида тахминлар пайдо бўлган, бироқ «Ўзбектелеком» бундай эҳтимолни рад этиб, Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилаётганини расмий баёнот билан таъкидлаб ўтган эди.
Facebook бир ҳафтадан кўпроқ муддат ишламаганига шундан бошқа изоҳ берилмади.
Қайд этиш керакки, Facebook’га уланиш борасида муаммолар бошлангач, Ўзбекистондаги Android ва iOS қурилмалари эгалари VPN дастурларини оммавий равишда юклаб ола бошлашди ва бу Google Play’да ҳам ўз аксини топди - Secure VPN ва Thunder VPN Ўзбекистон бўйича энг кўп юклаб олинувчи иловалар 20талигига кирди.
Агар сизда Facebook ишламаётган бўлса, сизга VPN ёрдам беради. Ушбу мақола орқали ижтимоий тармоқдан яна муаммосиз фойдаланишни бошлашингиз мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди