Ўзбекистонда 2015 йилнинг 1 январидан бензин нархлари 25 сўмга оширилади

  • Узбекистон
  • 31-12-2014, 15:16
  • 6 509
  • Фото: 12news.uz

    Ўзбекистонда 2015 йилнинг 1 январидан автомобилъ бензинининг 1 литри 25 сўмга қимматлашади. Бу ҳақида «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясига асосланиб, “12news.uz” хабар бермоқда.

    Хабарда айтилишича, бензин нархи ошишига янги йилнинг 1 кунидан бошлаб солиқ ставкаларининг оширилгани сабаб бўлади.
    Натижада, истеъмолчилар 2015 йилнинг 1 январь кунидан эътиборан, ёқилғи қуйиш шохобчаларидан 1 литр Аи-80 бензинини 2030 сўмдан, Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 бензинларининг ҳар 1 литрини 2235 сўмдан, Аи-95 бензинининг 1 литрини эса 2460 сўмдан сотиб олишлари керак бўлади.

    Шунингдек, дизель ёқилғиларига ҳам янги нархлар белгиланган бўлиб, энди оддий дизель ёқилғисининг 1 литри 2000 сўм, ЭКО номли дизель ёқилғисининг 1 литри 2075 сўмдан сотилади.

    Фото: 12news.uz
    Манба: kun.uz