2016 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига табрикномалар юборилмоқда

  • Узбекистон
  • 30-12-2015, 22:01
  • 2 226
  • 2016 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига табрикномалар юборилмоқда

    Янги – 2016 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва жамоат арбоблари Президентимиз ва Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва омонлик тилаб, ўзларининг эзгу ниятлари изҳор этилган самимий қутловларини юбормоқдалар.

    Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаганлар:

    Америка Қўшма Штатлари Президенти – Барак Хусейн Обама

    Россия Федерацияси Президенти – Владимир Путин

    Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси – Дмитрий Медведев

    Хитой Халқ Республикаси Раиси – Си Цзиньпин

    Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири – Ли Кэцян

    Корея Республикаси Президенти – Пак Кин Хэ

    Бирлашган Араб Амирликлари Президенти – Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён

    Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими – Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум

    Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондонининг ўринбосари, Абу Даби валиаҳди – Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

    Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири – Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

    Испания қироли – Фелипе VI

    Польша Республикаси Президенти – Анжей Дуда

    Канада Генерал-губернатори – Дэвид Ллойд Жонстон

    Қозоғистон Республикаси Президенти – Нурсултон Назарбоев

    Туркманистон Президенти – Гурбангули Бердимуҳамедов

    Тожикистон Республикаси Президенти – Имомали Раҳмон

    Қирғиз Республикаси Президенти – Алмазбек Атамбаев

    МДҲ Ижроия қўмитасининг раиси – Ижро этувчи котиби – Сергей Лебедев


    Табрикномалар келиши давом этмоқда.