Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудида 2 марта зилзила содир бўлди

  • Узбекистон
  • 1-01-2016, 11:47
  • 2 297
  • Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудида 2 марта зилзила содир бўлди

    2016 йилнинг 1 январь кунида маҳаллий вақт билан соат 03:15да ва 08:26да Қирғизистоннинг Ўзбекистон чегарасига яқин ҳудудларида 2 марта зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

    "Тошкент" сейсмология маркази маълумотига кўра, биринчи зилзила маркази Бишкекдан 268 км, Андижондан 30 км масофада бўлган. Ер силкиниши кучи 5 балл бўлган, зилзила ўчоғи 40 км чуқурликда бўлган. Бу зилзила Андижонда 2 балл куч билан сезилган.

    Янги йил тонгида юз берган иккинчи зилзила соат 8:26да қайд этилган. Унинг маркази Ўзбекистон ҳудудида бўлган (Тошкентдан 271 км, Андижондан 20 км масофада).

    Бу зилзила кучи 4,3 баллни ташкил этган, зилзила ўчоғи 30 км чуқурликда бўлган.