Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади

Узбекистон 6-01-2016, 15:48 1 344
Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади

Жорий ҳафтада Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +18 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Гидрометеорология марказидан маълум қилишларича, 7-8 январь кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади.

9-10 январь кунлари ёғингарчиликлар кутилмайди. Кечаси ҳарорат 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Баъзи ҳудудларда ҳарорат +18 даражага етиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилади, ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.