Тошкентда кучсиз зилзила сезилди

  • Узбекистон
  • 8-01-2016, 15:40
  • 1 784
  • Тошкентда кучсиз зилзила сезилди

    8 январь куни Тошкент шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 14:08 да ерости силкинишлари сезилди.

    «Тошкент» марказий сейсмостанциясидан маълум қилинишича, Тошкентда сезилган зилзила кучи 2 баллдан кам бўлган.

    Европа - Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила маркази Тошкентдан 540 километр узоқликда Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида бўлган. Эпицентрда зилзила магнитудаси 5 га тенг бўлган.

    Ерости силкинишлари Самарқанд шаҳрида ҳам сезилди, деб ёзади uz24.uz нашри.