Ўзбекистонда боғча пуллари оширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда боғча пуллари оширилди

Узбекистон 16-01-2016, 22:48 5 385
Ўзбекистонда боғча пуллари оширилди

Ўзбекистон раҳбарининг 2015 йил 22 декабридаги ПҚ-2455-сон қарори 34-иловаси билан 2016 йил учун Ўзбекистон бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Илова қилинган жадвалда келтирилишича, боғчалар учун тўловлар миқдори бироз оширилган.

Шунингдек, ҳукуматнинг 2010 йил 18 июндаги 117-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат махсус мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги низомга ПҚ-2455-сон билан киритилган ўзгартиришга мувофиқ, махсус мактабгача муассаса фаолиятини молиялаштириш манбалари яна биттага кўпайди. Эндиликда бундай муассасаларда болалар таъминоти учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда ундириладиган ота-оналар тўлови эндиликда махсус мактабгача муассаса фаолиятини молиялаштириш манбаларидан бири ҳисобланади.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.