Янгийўллик 70 ёшли отахон ҳозиргача невара ва эваралари билан футбол ўйнаши маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янгийўллик 70 ёшли отахон ҳозиргача невара ва эваралари билан футбол ўйнаши маълум қилинди

Узбекистон 6-01-2015, 11:48 3 515
Янгийўллик 70 ёшли отахон ҳозиргача невара ва эваралари билан футбол ўйнаши маълум қилинди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги Абдулла Ортиқов номли фуқаролар йиғинида яшовчи 70 ёшли Нормурод Худайбердиев ҳозиргача футбол ўйнашини маълум қилди. Бу ҳақда «12news.uz»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда .

«Бутун умрим давомида футболга қизиқиб келаман. Вилоят биринчиликларида ўйнаганман. Дарвоза ўрнига иккита ғишт қўйиб ўйнардик. Ҳозирда бизнинг туманимизнинг ўзида 18 та сунъий қопламали майдонлар мавжуд. Кийим алмаштириш, ювиниш хоналари, барча керакли жиҳозлар муҳайё.

Фақат келиб шуғулланиш керак. Ўзимнинг 35 нафар невара ва эвараларимни ҳам спортга ўргатяпман. Улар билан тўп ўйнашда давом этяпман. Бундай жамоа билан ёшингни ҳам унутасан», − деди 70 ёшли отахон.

Фото: 12news.uz / daryo


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.