Тошкентдаги «Малика» маиший техника ва электроника ярмаркаси кўчирилади

  • Узбекистон
  • 6-01-2015, 20:17
  • 5 077
  • Тошкентдаги «Малика» маиший техника ва электроника ярмаркаси кўчирилади

    Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган «Малика» маиший техника ва электроника ярмаркаси («Флешка» савдо маркази) кўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси «Uz24.uz» мурожаатига жавобан маълум қилган, деб ёзади «daryo» нашри.

    Савдо маркази кўчирилишининг сабаби сифатида ярмарка олдидаги Кичик ҳалқа йўли кўчасида тирбандлик юқорилиги ҳайдовчилар ва аҳолининг норозилигига сабаб бўлгани кўрсатилган. Ярмарка қаерга ва қачон кўчирилиши ҳозирча номаълум.


    Эслатиб ўтамиз, ярмарка ҳозирги жойга 2011 йилда Навоий кўчасидан кўчирилган бўлиб, бу ҳудудда уй-жойлар мажмуаси қурилган эди.
    Энг кўп ўқилган

    Фото: uz24.uz / daryo