9 январдан Ўзбекистон ҳудудида кескин ҳаво совуши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

9 январдан Ўзбекистон ҳудудида кескин ҳаво совуши кутилмоқда

Узбекистон 7-01-2015, 23:39 1 534
9 январдан Ўзбекистон ҳудудида кескин ҳаво совуши кутилмоқда

Ўзбекистон гидрометеорология Марказининг хабар беришича, яқин кунларда Республика ҳудудида кескин совуқ тушиши кузатилади. 9 январь жума кунидан бошлаб илиқ ҳарорат аёз билан алмашади, деб хабар бермоқда Kun.uz. Илиқ ҳавода сайр қилишни хуш кўрувчилар эртага 16-18° иссиқда айланишлари мумкин.

“9-12 январда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Кучли қор ва ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-7° совуқ, кундузи 0° бўлади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан кучли қор ёғади. 7-12 январь кунлари қор кўчиш эҳтимоли мавжуд”, дейилади Марказ берган хабарда.

Фото: Kun


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.