Тошкентда ёнидан 7000 рубль ва 30 миллион сўм топилган икки валютафуруш қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда ёнидан 7000 рубль ва 30 миллион сўм топилган икки валютафуруш қўлга олинди

Узбекистон 12-02-2015, 21:02 1 354
Тошкентда ёнидан 7000 рубль ва 30 миллион сўм топилган икки валютафуруш қўлга олинди

2014 йил 24 июнь куни валютафурушлик билан шуғулланишни маъқул кўрган бир аёл ва бир эркак Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «Авиасозлар» буюм бозори ҳудудида мижоз кутиб турган эди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» нашри.

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қўлга олинган бу икки пулфурушнинг ёнидан номаълум шахсларга ўтказиш учун олиб келинган 7000 дан зиёдроқ Россия рубли ҳамда чет эл валютасини сотиб олишга мўлжалланган 30 миллионга яқин сўм топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Валютафурушларнинг қилмишини кўриб чиққан Яшнобод туман суди уларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 80 баробари миқдорида жарима жазосини тайинлади.

Манба: www.daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.