Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Халқ Таълими Муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими 72-сонли умумтаълим мактабининг биноси Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ихтиёрига ўтишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Бундан аввал 72-мактаб ўқувчиларининг ота-оналари томонидан Facebook даги “Жамоатчилик назорати” гуруҳига Яккасарой ТХТМФМТТЭБ га тақдим этилган расмий хат жойлаштирилган эди. Унда мазкур мактаб ўқувчилари ва педагогик жамоасини 73-сонли мактабга кўчириш тўғрисида сўз борган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 9 январдаги 10-сонли қарорига асосан, ушбу мактабнинг бино ва иншоотлари Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти балансига ўтказиш белгиланди. Шу сабабли 351 нафар ўқувчи таҳсил оладиган 72-мактаб жамоаси 73-мактабга кўчирилади. Ота-оналарнинг истакларини инобатга олган ҳолда ўқувчилар яқин ҳудудда жойлашган Яккасарой туманидаги 89-, 91-, 160-сонли ҳамда Миробод туманидаги 110-сонли мактабларда ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди