Халқ банкининг «Омад кулганда» лотореяси натижалари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Халқ банкининг «Омад кулганда» лотореяси натижалари эълон қилинди

Узбекистон 17-02-2015, 11:59 5 861
Халқ банкининг «Омад кулганда» лотореяси натижалари эълон қилинди

Давлат – тижорат Халқ банкининг «Омад кулганда» тиражли, пул–буюм ютуқли лотереясининг ютуқлар тиражи 2015 йил 10 февраль куни Хива шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Халқ банки Ахборот маркази.

Аввал хабар берилганидек, натижалар 13 февраль куни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган. Шунингдек, лоторея натижалари Халқ банки расмий сайтига ҳам жойлаштирилган (PDF).

Миқдори 500 000 (беш юз минг) сўмгача бўлган пул ютуқлари банкнинг исталган филиалида, 500 000 (беш юз минг) сўм ва ундан ортиқ миқдордаги пул ютуқлари банк марказий аппаратининг Лотереяларни экспертизадан ўтказиш бўлимида экспертизадан ўтказилгандан сўнг, лотерея билети экпертизага топширилган филиалда тўлаб берилади.

Автомобиль ютуғи чиққан лотерея билетлари бўйича ютуқлар, ютуқ эгаларининг турар жойи бўйича жойлашган Халқ банки филиалида (қулайлик учун) экспертизага қабул қилинади ва лотерея билети экспертизадан ўтказилгандан сўнг, Халқ банкининг Тошкент шаҳар, Амур Темур шоҳ кўчаси, 3–уй манзилида жойлашган Бош амалиётлар бошқармасидан берилади.

Ютуқли билетлар, ютуқлар тиражи Расмий жадвали эълон қилинган кундан бошлаб тўрт ой муддат давомида тўловга қабул қилинади. Ушбу муддат тугагандан сўнг, ютуқли билетлар ўз кучини йўқотади ва тўловга қабул қилинмайди.

Манба: www.daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.