10:57 / 18.02.2015
6 742

Тошкентда қўшнисининг уйидан 23 минг долларлик бойликларни ўғирлаган жиноятчи шериклари билан қўлга олинди

Тошкентда қўшнисининг уйидан 23 минг долларлик бойликларни ўғирлаган жиноятчи шериклари билан қўлга олинди

Тошкентда бир неча марта ўғрилик ва талончилик жиноятларини содир этган жиноий тўда ўзининг учинчи уринишида қўлга тушди, деб ёзади «На посту» газетаси.

Дастлаб, ўтган йилнинг 21-матридан 22 мартга ўтар кечаси икки йигит эркаклар кийими сотиладиган дўконнинг ойналарини синдириб, у ердан умумий қиймати 5 миллион сўмга тенг кийимлар ва ноутбукни ўғрилаб кетади. Иккинчи «иш»да ўғрилар дорихона эшигини бузиб кириб, 1 миллион сўм пул ва иккита ноутбукни ўмаришади ва дорихона эгасига 4 миллион сўмлик зарар етказади. Кейин 1−2 ой танаффус қилишга қарор қилишади.

Ёзда улар ўз сафларига яна бир кишини қўшиб олиб, Чилонзор туманидаги маҳаллалардан бирига, тўда аъзоларидан бирининг қўшнисиникига ўғриликка тушишади. Бу уйдан жами қиймати 23 минг долларга тенг бойликлар, жумладан, 7500 доллар миқдоридаги пул, умумий қиймати 7800 долларга тенг 7 та эркаклар соати. Қиймати 10 минг долларга тенг олмосли қимматбаҳо тақинчоқлар ўмариб кетилади.

Ушбу ҳодисанинг эртасига учовлон кафелардан бирида ўтирганда қўшнисининг уйи ўмарилган йигитнинг онаси қўнғироқ қилиб, уни тезда уйга етиб келишини сўрайди. Уни ички ишлар органлари ходимлари кутиб турганди. Тўданинг қолган икки аъзоси эса бироз муддат яшириниб юрди, бироқ охир-оқибатда Чирчиқ шаҳрида қўлга олинди.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда қўшнисининг уйидан 23 минг долларлик бойликларни ўғирлаган жиноятчи шериклари билан қўлга олинди