16:57 / 18.02.2015
9 784

Америкалик олимлар Ўзбекистонда жигарни даволаш усулига патент олишди

Америкалик олимлар Ўзбекистонда жигарни даволаш усулига патент олишди

“ИНТЕРМЮН ИНК” компанияси ходимлари жигарнинг атипик функцияси мавжуд бўлган беморларни пирфенидон билан даволашнинг усулини ишлаб чиқишди.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида хабар берилишича, бу усул тиббиётда, хусусан, жигар функциясининг биомаркерлари аномал даражасини намоён этувчи беморларни пирфенидон билан даволашда қўлланилади.

Бу усулнинг вазифаси 5-метил-1-фенил-2-(1H)-пиридон (пирфенидон) билан даволашда жигар функцияси бузилишларини минималлаштиришнинг янги усулларини ишлаб чиқаришдан иборат. АҚШлик олимлар Брадфорд Уилльямсон Зиглер ва Шварцберг Хавьер Ўзбекистонда ушбу даволаш усули учун IAP 04996 рақамли патент олишган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Америкалик олимлар Ўзбекистонда жигарни даволаш усулига патент олишди