19:37 / 18.02.2015
8 212

Ўзбекистонда маиший техникага энергетик маркировка қўйилади

Ўзбекистонда маиший техникага энергетик маркировка қўйилади

Ўзбекистонда маиший электр ускуналарга энергия сарфи кўрсаткичлари бўйича мажбурий энергетик маркировка қўйиш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси очиқ муҳокама учун Давлат хизматлари ягона интерактив порталига жойланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Бундай асбоб-ускуналар рўйхатига совитгичлар, музлаткичлар, маиший кир ювиш машиналари, ҳавони кондицияловчи ускуналар, маиший стационар электр плиталари, электр духовкалар, идиш ювувчи машиналар, микротўлқинли печлар, телевизорлар, электр сув иситгичлар, электр иситиш ускуналари ва лампалар киради.

Жаҳон амалиётига мувофиқ, маиший электр ускуналарнинг энергетик самарадорлик синфларини кўрсатиш учун “A”, “B”, “C”, “D”, “E”, “F”, “G” дан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, “G” энергетик самарадорлик синфидаги маиший техникаларни келтириш ва сотишни 2018 йил 1 январдан, “F” синфидагиларини — 2019 йил 1 январдан, “E” синфидагиларини — 2020 йил 1 январдан тақиқлаш назарда тутилган.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда маиший техникага энергетик маркировка қўйилади