22:30 / 19.02.2015
7 282

UzMobile март ойида GSM тармоғини ишга туширади

UzMobile март ойида GSM тармоғини ишга туширади

2014 йил 12 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2126 сонли «Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Қарорига мувофиқ, 2015 йил март ойидан UzMobile’нинг GSM тармоғи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда компания вакиллари 19 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган UzMobile филиалининг ривожланиш истиқболларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Шунингдек, компания вакиллари 2016−2017 йилларда бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 2G/3G ва 4G технологиялари жорий этилган UzMobile GSM тармоғини кенгайтириш кўзда тутилганини маълум қилишди.

UzMobile абонентлари учун қулай ва арзон тариф режалари, шунингдек, ҳар икки: CDMA-450 EV-DO ҳамда GSM 2G/3G ҳамда 4G LTE стандартлари устунликларидан фойдаланган ҳолда сифатли хизматлар тақдим этишда давом эттирилади.

Маълум қилинишича, UzMobile’нинг CDMA тармоғи ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб 500 мингга яқин абонентга хизмат кўрсатади. Бу жами абонентларнинг 2,3 фоизини ташкил этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » UzMobile март ойида GSM тармоғини ишга туширади