Божхона пости инфратузилмаси яхшиланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси чегара инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар ва ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишларни изчил давом эттирмоқда.
Бошқарма бошлиғи И.Агзамходжаев томонидан “С.Нажимов” чегара божхона пости фаолияти ва инфратузилмасини ўрганиш давомида муҳим камчилик аниқланган эди. Қўшни Қозоғистон Республикасининг “Қазиғурт” чегара пости билан туташ нейтрал ҳудуддаги автотранспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган йўлнинг айрим қисми таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар доирасида қуйидаги ишлар бажарилди:
Мазкур нейтрал ҳудуднинг 300 квадрат метрдан ортиқ қисмида асфалт қопламаси янгиланди.
Йўл инфратузилмасининг техник ҳолати сезиларли даражада яхшиланди.
Натижада чегара орқали ҳаракатланаётган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг хавфсиз, тезкор ҳамда узлуксиз ҳаракатланиши учун янада қулай шароитлар яратилди. Мазкур амалий ишлар транспорт оқимини самарали ташкил этиш, тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда чегара пунктларида хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади.































Изоҳлар 0
…