Германия Грецияни евроҳудуддан чиқариб юборишга уринмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Германия Грецияни евроҳудуддан чиқариб юборишга уринмоқда

Дунё 20-02-2015, 21:32 778
Германия Грецияни евроҳудуддан чиқариб юборишга уринмоқда

Евроҳудуддаги бир қатор мамлакатлар Германия бошчилигида Грециянинг қарздорлиги бўйича дастур масаласида келишувга эришилмаса, мамлакатни евро валютаси ҳудудидан чиқарилишига розилигини билдирди. Бу ҳақда Малта молия вазири Эдвард Шиклуна маълум қилган.

У қарздорлик масаласида Грецияга воситачи бўлишини айтиб ўтган.

Шиклунанинг сўзларига кўра, Афина халқини дефолтдан сақлаб қолиш учун Греция евроҳудуддаги ҳамкорлари билан келишувга эришиши лозим.
20 февраль куни Евроҳудуд молия вазирлари сўнгги 10 кунда учинчи марта ва Греция томони билан музокаралар ўтказиб, молиявий ёрдам дастурини давом эттириш масаласида бир тўхтамга кела олишмади. Бунга 19 февраль куни Афинанинг келишувдаги шартларни ўзгартиришга уриниши расмий Берлин томонидан рад этилгани сабаб бўлган.

Маълумот учун, 19 февралда Афина ва Берлин ошкора равишда ўзаро эътирозларини билдирди. Бу ҳолат икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг Грецияда ҳукумат тепасига СИРИЗА партияси келганидан сўнг, қай даражада ёмонлашганини кўрсатмоқда.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.