АҚШнинг 10 ва 20 долларлик купюраларида аёллар сурати пайдо бўлади

  • Дунё
  • 21-04-2016, 12:02
  • 1 078
  • АҚШнинг 10 ва 20 долларлик купюраларида аёллар сурати пайдо бўлади

    АҚШ молия вазирлиги 10 ва 20 долларлик купюралар дизайнини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Даракчи” хабар бермоқда.

    Мамлакат тарихида биринчи марта банкнотларда аёл сурати пайдо бўлади.

    20 долларлик купюрага XIX асрда қуллар озодлиги учун курашган қора танли аёл Гарриет Табменнинг сурати қўйилади.

    10 долларлик купюранинг олди томонидан АҚШнинг биринчи молия вазири Александр Гамильтоннинг сурати сақланиб қолади. Иккинчи томонига эса аёллар сурати туширилади.