Саратонга қарши кураш: яна бир янги қадам

  • Дунё
  • 22-04-2016, 17:32
  • 2 183
  • Саратонга қарши кураш: яна бир янги қадам

    Фред Хатчинсон номли саратон тадқиқотлари маркази иммунологи Филипп Гринберг ген муҳандислиги методлари ёрдамида саратонга қарши даво тариқасида қўлланилиши мумкин бўлган иммун тизимидаги T-лимфоцитларини аниқлади. Гринберг ўз тадқиқоти натижаларини ҳар йили ўтадиган Америка саратонни даволаш ассоциациясида маълум қилган. Бу ҳақда "EurekAlert"га асосланиб "Kun" хабар берди.

    Т-лимфоцитлар — қондаги ҳужайралар бўлиб, жонзотлар иммун тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Улар микроблар ва вируслар қисми ҳисобланмиш бегона молекулаларни йўқ қилишни таъминлайди. Т-лимфоцитларнинг яна бир кўриниши T-қотиллар бўлиб, улар зарар кўрган ҳужайраларни, жумладан, саратонга учраганларини ҳам йўқ қилади.

    Кўп ҳолларда T-лимфоцитлар саратон ҳужайраларини аниқлай олмай қолади. Бунга сабаб иммун тизими томонидан ишлаб чиқарилган оқсиллардир. Шу сабаб T-қотиллар антигенларни аниқлашда қийинчиликка дуч келади. Шу боис иммунологлар T-лимфоцитларга мос келувчи бошқа антигенларни топишга ҳаракат қилишмоқда.

    Тадқиқот муаллифининг фикрича, саратон ҳужайрасидаги универсал индикатор вазифасини WT1 оқсили бажариши мумкин. Ушбу оқсиллар зарур рецепторлар ишлаб чиқади, зарарли антигенни аниқлайди ва у билан боғланади.

    Олим ўзи томонидан жониворлар устида ўтказилган бир қанча тажрибаларни гапининг исботи тариқасида кўрсатиб ўтган. Унинг келажакдаги нияти ушбу тадқиқотини инсон устида ўтказишдир.