Хитой жануби-ғарбида юз берган тош кўчкиси оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой жануби-ғарбида юз берган тош кўчкиси оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди

Дунё 23-04-2016, 13:01 756
Хитой жануби-ғарбида юз берган тош кўчкиси оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди

Хитойнинг Сичуань провинциясида юз берган бахтсиз ҳодиса 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Хитой марказий телеканалининг хабар қилишича, тош кўчиши оқибатида 10 киши жабрланган.

Фожеа Яань шаҳар округи Тяньцюань уездидаги шосседа содир бўлган. Хабарларга кўра, 4 та машина тошлар остида қолиб кетган.

Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган. Автомобиль йўлида ҳаракат вақтинча тўхтатилган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар йўлни тошлардан тозаламоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.