Саудияда терактнинг олди олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Саудияда терактнинг олди олинди

Дунё 30-04-2016, 11:43 609
Саудияда терактнинг олди олинди

Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари жума куни теракт уюуштиришни режалаштираётганликда гумонланаётган икки шахсни ўлдириб, терактнинг олдини олишди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги мамлакат ИИВга таяниб, хабар бермоқда, дейилади "Даракчи" нашрида

Хавфсизлик кучлар Асир округида айланиб юрган икки автомобилни кузатишди. ИИВ хабар қилишларича, машиналардан бирида портловчи мослама бўлган. Уларни кузатишаётганини пайқаган автомобиль ҳайдовчилари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарата ўқ узган, шундан сўнг қувғин бошланган. Воқеа жойиҳа хавсизлик кучларига қарашли вертолёт жалб этилди. Бир муддат ўтгач, ғаразгўйлар машинадан чиқиб қочишди, машина эса портлаб кетди.

Таслим бўлишни истамаган икки нафар гумонланувчилар отишма давомида отиб ўлдирилди. Таҳмин қилинаётган террорчиларнинг шахси аниқланмади.

loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.