Обама ҳазил аралаш ўзидан кейинги президент Ҳиллари Клинтон бўлишига ишора қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обама ҳазил аралаш ўзидан кейинги президент Ҳиллари Клинтон бўлишига ишора қилди

Дунё 1-05-2016, 12:35 636
Обама ҳазил аралаш ўзидан кейинги президент Ҳиллари Клинтон бўлишига ишора қилди

Оқ уйда мухбирлар ассоциацияси учун ташкил қилинган анъанавий кечки овқат маҳалида АҚШ президенти Барак Обама ҳазил аралаш мамлакатнинг кейинги президент аёл киши, яъни Ҳиллари Клинтон бўлишига ишора қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар беради.

"Кейинги йилда бу ерда бошқа киши туради, қайси аёл ҳақида гапираётганимни фаҳмлаётган бўлсангиз керак", деган Обама.

Обама ҳар йили ўтказиладиган бундай маросим вақтидаги норасмий чиқишида турли ҳазиллар ишлатган.

У ўз устидан ҳам ҳазил қилишни унутмаган.

"8 йил аввал мен ёш эдим, бошим идеалистик ғоялар билан банд эди. Энди эса сочим оқариб кетди. Вақт ўлим сари ҳисобни бошлаган", деган президент.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.