18:07 / 23.02.2015
6 686

Филиппин ҳукумати давлат тўнтариши амалга оширилишидан огоҳлантирмоқда

Филиппин ҳукумати давлат тўнтариши амалга оширилишидан огоҳлантирмоқда

Филиппин хукмати амалдаги президент Бенигно Акинони куч ишлатиш йўли билан истеъфога чиқаришга ва муваққат хукуматни ташкил этишга ҳаракат қилаётганлар учун қонун муқаррар эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда 7 минг оролдан иборат мамлакатнинг адлия вазири Лейла де Лимага асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

“Улар Миллий трансформация Кенгаши номи билан маълум (National Transformation Council — NTC) ва улар ҳарбийлар қўллаб-қувватлаши билан оммавий намойишлар ташкил қилмоқчи. Ушбу гуруҳ томонидан дастлабки ҳаракатлар бошланган бўлиб, форумлар ва конференциялар ўтказилган. Чиқишлар, турли тўқнашувлар қилиш орқали давлат тўнтаришини амалга ошириш режалаштирилган”, – дейилади 23 февраль куни Адлия вазири баёнотида.

Адлия вазирининг сўзларига кўра, мазкур фитначилар тепасида Норберто Гонсалес турган бўлиб, у аввалги Глорий Макапагал-Арройо ҳукумати даврида Мудофаа вазири лавозимида ишлаган. Ҳозирча уларнинг ҳаракатини тўлиқ тўнтариш қилишга қаратилган дейиш мумкин бўлмаса-да, аммо уларнинг фаолияти қонуний эмаслиги айтилмоқда.

Ҳукумат хавфсизлик кучлари амалдаги президентни қўллаб-қувватласа-да, фитначилар аввалги президентнинг оз сонли тарафдорлари, истеъфодаги амалдорлар, сиёсатчилар ва диндорларга таянади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппин ҳукумати давлат тўнтариши амалга оширилишидан огоҳлантирмоқда