Путин Ўзбекистон билан маҳбусларни алмашиш бўйича битим тузиш ҳақида фармойиш берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Путин Ўзбекистон билан маҳбусларни алмашиш бўйича битим тузиш ҳақида фармойиш берди

Дунё 3-05-2016, 17:45 836
Путин Ўзбекистон билан маҳбусларни алмашиш бўйича битим тузиш ҳақида фармойиш берди

Россия ва Ўзбекистон судланган шахсларни алмашиш ҳақида шартнома тузади.

Россия президенти Владимир Путин Адлия вазирлигига ҳукумат таклифини қабул қилиб, Ўзбекистон билан судланган шахслар билан алмашиш ҳақида шартнома тузишга фармойиш берди. Бу ҳақида Россия расмий ҳуқуқий порталида эълон қилинган, дейилади "Кун" нашрида.

“Адлия вазирлигига мазкур шартнома лойиҳасига ҳукумат томонидан таклиф қилинган, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган ўзгаришларни киритиш ва Ўзбекистон томони билан келишувга эришилгач, Россия номидан уни имзолаш топширилсин”, — дейилган ҳужжат матнида.

Бу каби шартномалар бир мамлакат фуқароси бошқа мамлакатда жиноят содир қилиб, ўша мамлакат суди томонидан қамоқ жазоси бергилангандан ҳолларда кучга киради. Мамлакатлар келишувига асосан, жазоланган шахс қамоқ жазосини ўз ватанида ўташи мумкин. Ундан ташқари, жазоланган шахс ёки унинг яқин қариндошлари илтимосига биноан, жазони ўташ учун у ўз ватанига қайтарилиши мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.