Трамп партия номидан номзоди эълон қилингунгача ўз маъмурияти таркибини эълон қилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Трамп партия номидан номзоди эълон қилингунгача ўз маъмурияти таркибини эълон қилиши мумкин

Дунё 5-05-2016, 11:18 632
Трамп партия номидан номзоди эълон қилингунгача ўз маъмурияти таркибини эълон қилиши мумкин

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп сайловларда ғолиб бўлгунча ва Республикачилар партияси номидан президентлик лавозимига номзоди эълон қилингунгача ўз маъмурияти таркибини эълон қилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

"Менга биз Кливленддаги қурултойга боргунча бирор ишни бажариб қўйиш ғояси хуш келмоқда. Ҳа мен буни қила оламан ва фикримча бу ижобий қабул қилинади", деб айтди Трамп бу борадаги тегишли саволга жавобан Fox News эфирида.

Аввалроқ Трампнинг Республикачилар партиясидан сўнгги рақиби Жон Кейсик президентлик пойгасидан чиқиши маълум бўлганди.

Бундан аввалроқ Индиана штатидаги праймериздаги мағлубиятдан кейин Техасдан сенатор Тед Круз ҳам президентлик пойгасидан чиқиб кетганди. Энди Трамп партиядан ягона номзод бўлиб қолди.

Демократчилар партиясидан икки номзод – Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс ва АҚШнинг собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтон ҳали курашни давом эттирмоқдалар.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.